• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 сентября 2019

Синоптиклар ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилдилар

Ўзбекистон бўйлаб тунги ҳаво ҳарорати +7 даражагача пасайиши кутилмоқда.

1906
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 28 сентябрь кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати бир оз пасайиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси +14...+19 даражани, кундузи эса +27...+32 даражани ташкил этади.

Якшанбадан душанбага ўтар куни мамлакатимиз ҳудудлари ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан кириб келган салқин ва нам ҳаво массалари таъсир остида бўлади.

29 сентябрда Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти, 30 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг баъзи ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Душанба куни ҳаво ҳарорати меъёрдан +5...+7 даражага камроқ, яъни кечаси +7...+12 даражагача, кундузи +18...+23 даражагача пасаяди.

1906
0