• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 29 сентября 2019

Шавкат Мирзиёев бокс бўйича жаҳон чемпионларини тақдирлади

Россиядаги жаҳон чемпионатида юксак натижаларни қайд этган спортчи ва мураббийлар давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

3381
0
Бокс федерацияси

Бу бўйича тегишли фармон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан шанба куни имзоланди.

Мазкур ҳужжатга кўра, спортчилар қуйидаги фахрий унвон ва медаллар билан мукофотландилар:

“Ўзбекистон ифтихори”

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли – бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Мирзахалилов Миразизбек Мирзакарим ўғли – бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”

Курбанов Марат Галиевич – бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи;

Қиличев Тўлкин Махмурович – Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича мураббийи;

Эркаев Баходир Тургунович – Фарғона вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”

Зоиров Шахобидин Шокирович – бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

“Келажак бунёдкори” медали билан

Батуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли – бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли – бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

“Шуҳрат” медали билан

Ахмедов Бурхон Бахрамович – Пахтакор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи, Жиззах вилояти;

Қиличев Фарруҳ Комилович – Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича бош мураббийи, Тошкент вилояти.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Шаҳобидин Зоиров, Миразизбек Мирзахалилов ва Баҳодир Жалоловлар олтин медалларни қўлга киритган, Дилшодбек Рўзметов кумуш, Бобо-Усмон Ботуров эса бронза медаль билан тақдирланган эди.

3381
0