• 11 789 сум
    4.03
  • 13 703 сум
    7.04
  • 136 сум
    0.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 789 сум
    4.03
  • 13 703 сум
    7.04
  • 136 сум
    0.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 24 августа 2021

Тошкентда болаларнинг жанжалига ота ҳам аралашди — видео

35 ёшли ота ўғли билан уришган болани уриб, унга тан жароҳати етказган.

3561
0
Видеодан кадр

22 август куни соат 14:00 ларда Чилонзор тумани 8-мавзеда яшовчи ёш болалар ўзаро жанжаллашиб қолишган. Уларнинг тортишувига болалардан бирининг отаси 35 ёшли Қ. Бахтиёр аралашган. У 11 ёшли К. Aсадбекни уриб, тан жароҳати етказган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда. 

“Вояга етмаган К. Aсадбекка етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади”, - дейилади хабарда.

3561
0