• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 октября 2019

Жиззахда маст ҳолатдаги эркак ўз отасини пичоқлаб ўлдирди

Юзага келган жанжал оқибатида маст ҳолатдаги эркак ўз отасига пичоқ билан зарба берган, натижада жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

1582
0
UzNews.uz

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 3 октябрь куни тахминан соат 16:00да Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида 32 ёшли Т.М. 55 ёшли отаси М.А. билан спиртли ичимлик таъсирида жанжаллашган.

Жанжал давомида фуқаро Т.М. ошхона пичоғи билан отасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб жароҳат етказган. Оқибатда фуқаро М.А. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Т.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

1582
0