• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 октября 2019

Тошкентда яна бир бола кўп қаватли уй деразасидан тушиб кетди

Бахтсиз ҳодиса вақтида бир ярим ёшли бола бувисининг уйида бўлган.

2036
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумотларига кўра, 15 октябрь куни соат 13:17да 102 рақамига Чилонзор туманида бир ярим ёшли Амал бувисининг уйида бўлган вақтда қаровсиз қолганида, токчага чиқиб 4-қаватдаги хонадон деразасидан йиқилиб тушгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса натижасида бола тан шикастлари олиб, шифохонага ётқизилган. Афсуски, шифокорларнинг ҳаракатларига қарамасдан, бола ҳаётдан кўз юмган.

"Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизни хоналарда ёлғиз қолдирманг. Юқоридаги каби бахтсиз ҳодисалар юз бермаслиги учун деразалар ортига панжаралар ёки болалар учун мустаҳкам чеклагичлар ўрнатишни тавсия этамиз", - дейилади хабарда.

2036
0