18 октябрь куни талабалар югуриш марофони ўтказилади. Шу муносабат билан соат 10:30дан 11:30гача айрим кўчалар қисмларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Автомобиллар ҳаракати чекланадиган кўчалар:
- Бунёдкор шоҳ кўчаси дублёр йўлининг Адиблар ҳиёбонига кириш қисмидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми;
- И.Каримов кўчасининг Бешёғоч ва Шерият боғи кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;
- Шерият боғи кўчасининг “Пахтакор” стадионигача бўлган қисми.
Ҳокимият келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.