• 12 014 сум
    -39.55
  • 13 859 сум
    -73.35
  • 167 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 014 сум
    -39.55
  • 13 859 сум
    -73.35
  • 167 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 22 октября 2019

ТИВ раҳбари Даниянинг янги элчисини қабул қилди

22-октябрь куни Абдулазиз Камилов Дания Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Карстен Сендергордни қабул қилди.

1886
0
ТИВ

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Шу нуқтаи назардан кенг кун тартиби кўриб чиқиладиган равишда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ўтказиш зарурлиги қайд этилди. Таъкидланганидек, мазкур тадбир истиқболларини аниқлаш ва уларга эътибор қаратишга имкон беради.

Учрашувда бўлажак Ўзбекистон-Дания тадбирлари жадвали ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

1886
0