В Ташкенте и других регионах ощущалось землетрясение до 5 баллов
  • 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 октября 2019

Эркак Ўзбекистондан ноқонуний равишда $600 мингдан ошиқ пулларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлди — видео

Аввал судланган фуқаро 600 минг доллардан ортиқ пулларни маълум миқдордаги фоиз ҳисобида ҳақ олиш эвазига Қирғизистонга олиб ўтиб бермоқчи бўлган.

2105
0
Видеодан кадр

ДХХ ходимлари томонидан “Наманган – Косонсой” йўналишида ҳаракатланган 40 ёшли Н.В. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашина “Гурмирон” МФЙ ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида унинг салон қисмида 605 минг 136 АҚШ доллари борлиги маълум бўлган, деб ёзмоқда ЎзА.

Аниқланишича, муқаддам судланган Н.В. Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролардан олган ушбу хорижий валюталарни маълум миқдордаги фоиз ҳисобида ҳақ олиш эвазига Косонсой туманидаги айланма йўллар орқали божхона назоратини четлаб ўтиб, Қирғизистонда яшовчи шахсга етказиб бериши керак бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, ушбу ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

2105
0