• 12 012 сум
    32.29
  • 13 935 сум
    30.27
  • 166 сум
    1.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    32.29
  • 13 935 сум
    30.27
  • 166 сум
    1.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 31 октября 2019

Президент Россия Хавфсизлик кенгаши котибини қабул қилди

31 октябрь куни Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевни қабул қилди. 

1978
0
president.uz

Президент меҳмонни самимий қутлар экан, икки давлат раҳбарларининг мунтазам ва самарали мулоқоти туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал суръат билан ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Николай Патрушев, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун сидқидилдан миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликка оид, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилиш, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда амалий шерикликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

1978
0