• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 6 ноября 2019

Ўзбекистон элчиси Латвия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон элчиси Қадамбай Султанов Латвия Президенти Эгилс Левитсга ишонч ёрлиқларини топширди.

1850
0
Ўзбекистон ТИВ

Маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида Латвия раҳбари унинг мамлакати Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда жадал амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва Рига Тошкентнинг ислоҳчилик саъй-ҳаракатларига бундан кейин ҳам кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг кун тартиби, минтақавий ва халқаро кўп томонлама тузилмалар, жумладан Европа Иттифоқи, БМТ доирасидаги алоқаларнинг кўплаб масалалари ва Марказий Осиёда минтақавий ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Халқлар ўртасидаги алоқаларни (пеопле-то-пеопле тиес) мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари таъкидланди.

Учрашувда Латвия Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Солвейга Силкална ҳам иштирок этди.

1850
0