• 12 049 сум
    62.28
  • 13 742 сум
    50.05
  • 153 сум
    0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 049 сум
    62.28
  • 13 742 сум
    50.05
  • 153 сум
    0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 ноября 2019

МАК самолёти 5 нафар йўловчи ўзини ёмон ҳис қилгани туфайли Ланьчжоу шаҳрига фавқулодда қўнди

Хитойнинг Ланьчжоу шаҳрида жойлашган аэропортга Пекиндан Тошкентга учаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари“нинг самолёти фавқулодда қўнди.

1835
0
UzNews.uz

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:50да HY-502 рейсининг Пекин – Тошкент йўналишида учаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ МАКнинг самолёти Ганьсу провинциясининг Ланьчжоу шаҳридаги аэропортга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қўниш йўловчилар – Ўзбекистон фуқаролари А.С., М.М., Д.А ҳамда унинг аёли ва ўғли Россия фуқароларининг соғлиги ёмонлашгани сабабли амалга оширилган. Самолёт қўниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, 5 нафар йўловчилар шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

7 ноябрь куни соат 5:41да самолёт Тошкентга учиб кетган.

Ўзбекистон элчихонаси тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатган бўлиб, вазиятни ўз назоратига олган.

1835
0