• 12 050 сум
    61.42
  • 13 686 сум
    21.8
  • 153 сум
    -0.2
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 050 сум
    61.42
  • 13 686 сум
    21.8
  • 153 сум
    -0.2
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 ноября 2019

Ҳомиладор турмуш ўртоғини ўлдирган эркак ўз жонига ҳам қасд қилди

Оилавий жанжал оқибатида 33 ёшли фуқаро аёлини бўғиб ўлдирди, сўнг ўзини осиб, жонига қасд қилди.

2413
0
UzNews.uz

Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабарига кўра, 12 ноябрь куни соат 00:10ларда Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида истиқомат қилувчи фуқаро, 33 ёшли якка тартибдаги тадбиркор Х.Т. турмуш ўртоғи 25 ёшли Д.В. билан ўзаро жанжаллашиб, уни қўллари билан бўғиб ўлдирган. Сўнгра яшаш уйида арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "б" банди (Ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

2413
0