• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 ноября 2019

Синоптиклар Ўзбекистонда қишнинг бошланиши қандай бўлиши ҳақида маълумот берди

Ўзгидромет келаётган дам олиш кунларида ва қиш фаслининг бошида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

2938
0
UzNews.uz

Синоптиклар хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистонда булутли ҳаво сақланиб қолади. Шимолий ҳудудлардан ташқари, кўплаб жойларда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати сезиларли даражада ўзгармайди.

Душанбадан бошлаб ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда, аммо совуқ ҳарорат ҳафта ўрталаригача сақланиб туради. Тунги ва кечки пайт ҳарорат -3...-8 даражагача тушиб, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Ўзгидромет жаҳоннинг етакчи об-ҳаво марказлари маълумотларига таяниб бераётган баҳоларига кўра, декабрь ойи ўртача нам ва ҳарорат бўйича меъёрларга яқин бўлади. Ой давомида ҳарорат кечаси +2...+7 даражадан 0...-5 даражагача, кундузи +10...+15 даражадан 0...+5 даражагача бўлади.

“Одатда Ўзбекистонда қиш фасллари қисқа ва кам қорли бўлади. Бу ерда қиш фаслининг ўзига хос хусусияти — ҳароратнинг кескин ўзгариб туришида. Бунда иссиқ ҳаво тўлқинлари совуқ ҳаво билан алмашиб туради. Ҳарорат совуқ бўлганда ёққан қор ҳаво илиши билан эриб кетгани сабабли, барқарор қор қоплами ҳосил бўлмайди“, - дейилади хабарда.

Ўзгидрометнинг эслатиб ўтишича, охирги йилларда энг совуқ қиш фасли 2007-2008 йилларда қайд этилган. У декабрь ойининг охиридан февраль ойининг ўрталарига қадар давом этган эди.

2938
0