Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” АЖ тассаруфидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият юритаётган ишчи-ходимларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Унга кўра, Қашқадарё вилоятида жойлашган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг газни олтингугурт бирикмасидан тозалаш цехи катта кузатувчиси Қудратов Абдужалил Ҳусанович “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, қуйидагилар “Шуҳрат” медали билан мукофотланди:
Жумаев Нурмат Хасанович —“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг хомашё ва тайёр маҳсулотлар цехи машинисти;
Муртазаев Отабек Астанаевич — “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг этилен ишлаб чиқариш цехи бошлиғи;
Таджиддинов Айбек Таджимуратович — Устюртгаз газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Шарқий Бердах” участкаси устаси;
Севаров Бекзод Насимович — Uzbekistan GTL МЧЖнинг цех муҳандис-технологи;
Ғанибаев Маъмуржон Жангабаевич — “Устюрт қидирув-бурғилаш бошқармаси” МЧЖ директорининг геология ишлари бўйича ўринбосари.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати