• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 29 ноября 2019

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти билан учрашди

Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид, шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

1614
0
president.uz

Тошкентда ўтаётган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасида 29 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоевни Ўзбекистонга ташрифи билан самимий қутлаб, унга Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари етакчилари учрашувларини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун яна бир бор миннатдорлик билдирди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги анъанавий яқин муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, аниқ амалий мазмун билан бойигани қайд этилди.

1614
0