• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 декабря 2019

Тошкентда Nexia таъмирлаш ишлари учун қазилган чуқурликка тушиб кетди

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, ЙТҲга бошқа бир автомобиль йўлда авария ҳолатини юзага келтиргани учун содир бўлган.

2012
0
ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, 14 декабрь куни тахминан соат 19:10да Мирзо-Улуғбек туманидаги Олтинтепа кўчасида ЙТҲ рўй берган: 39 ёшли Nexia ҳайдовчиси Б.Э. бошқарувни эплай олмаган. Натижада автомобиль огоҳлантирувчи белгиларни ва тўсиқларни четлаб, таъмирлаш хизматлари томонидан қазилган чуқурликка тушиб кетган.

Жабрланганлар йўқлиги хабар қилинмоқда.

Nexia ҳайдовчисининг гапларига кўра, ЙТҲга йўлда авария ҳолатини юзага келтирган бошқа автомобиль сабаб бўлган, аммо ўша транспорт воситаси русумини ёки давлат рақамини эслаб қолмаган. Ушбу ҳолатни текшириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

“Қизиқарлиси шундаки, чуқурлик қазилишига сабаб бўлган газ ўтказгичнинг таъмирлаш ишлари анча вақтдан бери олиб борилмоқда. Илгарироқ таъмирлаш бригадаси раҳбарига нисбатан ЙҲХБ ходимлари томонидан ЎзР маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147-моддаси бўйича, яъни ишлар олиб борилган жойда қоидаларга мувофиқ огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмаганлиги сабабли баённома расмийлаштирилган эди“, - дейилади хабарда.

2012
0