• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 декабря 2019

Анталияда ўзбекистонлик ўйинчоқ пистолет билан банкка ҳужум қилиб, икки нафар ходимни гаровга олди

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд жараёни бошланган.

2267
0
antalyaningundemi.com

Яқинда Туркиянинг Haberler нашри 17 декабрь куни Анталияда Ўзбекистон фуқароси ўйинчоқ пистолет билан қуролланиб, банкка ҳужум қилгани ва икки нафар ходимни гаровга олгани ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мазкур хабарни тасдиқлаб, фуқаро кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига таслим бўлгани ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати.

Ҳозирда Ж.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган, 18 декабрь куни Анталия жиноят ишлари бўйича судида суд жараёни бошланди. Адвокатларнинг айбланувчи билан учрашишига рухсат берилди, бироқ у консуллик ёрдамини олишдан воз кечган.

“Элчихона консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ва Туркиянинг тегишли органлари билан доимий мулоқотда бўлиб турибди“, - дея қайд этилмоқда хабарда.

2267
0