• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 19 декабря 2019

Япония конституцияси ўзбек тилига таржима қилинди

Шавкат Мирзиёев китобнинг илк нусхасини Япония парламенти қуйи палатаси спикери Тадамори Осимага совға қилди.

2200
0
president.uz

Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи учинчи куни ушбу мамлакат парламентининг қуйи палатасида учрашувдан бошланди.

Давлатимиз раҳбари вакиллар палатаси раиси Тадамори Осима билан Ўзбекистон-Япония парламентлараро муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси фаол ишлаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Кунчиқар мамлакатнинг парламентаризм соҳасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш ва ўзаро алмашинувларни кенгайтиришга келишиб олинди.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон президенти Япония парламенти қуйи палатаси спикерига юртимизда илк бор ўзбек тилига таржима қилинган ва чоп этилган Япония конституциясининг биринчи нусхасини совға қилди.

Шавкат Мирзиёев вакиллар палатаси мажлислари ўтадиган асосий зал билан ҳам танишди.

2200
0