• 12 017 сум
    26.78
  • 13 713 сум
    -25.8
  • 161 сум
    -1.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 017 сум
    26.78
  • 13 713 сум
    -25.8
  • 161 сум
    -1.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 декабря 2019

Кучли шамол ва қор: туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Amirsoyʼга боришни режалаштираётган фуқароларга мурожаат қилди

Қўмита хабарига кўра, Amirsoy тоғ-чанғи курортига олиб борувчи ҳудуддан ўтишга фақат қишки шинали олд ғилдираклари тортувчи ёки тўрт ғилдирак тортувчи машиналар учун рухсат берилади.

2331
0
fb.com/amirsoyresort

21-22 декабрь кунлари Ўзбекистонда кучли шамол ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи -5…-7 даражагача пасаяди.

“Сизнинг хавфсизлигингиз ҳамда қулайлигингизни таъминлаш мақсадида, Amirsoy тоғ-чанғи курортига олиб борувчи ҳудуддан ўтишга фақат қишки шинали олд ғилдираклари тортувчи ёки тўрт ғилдирак тортувчи машиналар учун рухсат берилади“, - деб хабар бермоқда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Бундан ташқари, Amirsoy тоғ-чанғи курорти автотураргоҳи 500 машинага мўлжаллангани боис, автотранспорт воситалари автотураргоҳнинг тўлишига қараб тўхтатилади.

Шунингдек, 22 декабрь куни олиб бориладиган профилактик ишлар ва ҳудудни тозалаш ишлари туфайли Amirsoy тоғ-чанғи курорти ўз фаолиятини тўхтатиб туради ва меҳмонларнинг ҳудудга кириши тақиқланади.

2331
0