• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 25 декабря 2019

Марказий банк бошқаруви таркибида ўзгаришлар содир бўлди

Сенат Марказий банк бошқарувининг янги таркибини тасдиқлади.

3067
0
UzNews.uz

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 24 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида Марказий банк бошқаруви таркибига киритилган ўзгаришларни тасдиқланди, деб хабар бермоқда МБ матбуот хизмати.

Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарорига кўра, Марказий банкнинг ижро аппарати раҳбари Олимжон Эрназаров ва кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори Аброрхўжа Турдиалиев Марказий банк бошқаруви таркибидан чиқарилган.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг мустақил аъзолари тасдиқланган: президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди“ жамғармаси директори в.б., и.ф.д., профессор Адҳам Бекмуродов ва Тошкент шаҳридаги Вестминстер университетининг амалий иқтисод бўйича магистратура курси раҳбари, фалсафа доктори Зиёдулло Парпиев.

3067
0