• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 января 2020

Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодлар учун талаблар белгиланди

Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.

2377
0

Адлия вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Буйруққа мувофиқ Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.

Низомда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

⁃ дастлабки ўрганишни ташкил этиш ва ўтказиш;

⁃ жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

⁃ психологик ўрганиш;

⁃ тиббий кўрикдан ўтказиш.

Низомга мувофиқ, ўрта ёки ўрта-махсус ёхуд олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролар номзод бўлиши мумкин:

⁃ 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган;

⁃ муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган 40 ёшгача бўлган шахслар;

⁃ резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача бўлган офицерлар.

2377
0