Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Ислом Каримовнинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди. Биринчи Президент таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди.
“Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади”, - деган Шавкат Мирзиёев.
Тадбирда Қуръони каримдан тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Гул қўйиш маросимида Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.
Биринчи Президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.