• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 31 января 2020

Эркак бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган аёл танишини дўппослаб ўлдирди

Дўппосланган аёл танишидан қочиб кетмоқчи бўлган, аммо олинган тан жароҳатлари оқибатида йўлда вафот этган.

2183
0
tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, 28 январь куни тахминан соат 21:00да Термиз тумани “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро 41 ёшли Р.Н. таниши 36 ёшли Э.Л.ни уйига меҳмонга чақириб, биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишган.

Кейинчалик эса ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида Э.Л. фуқаро Р.Н. танасининг турли жойларини бир неча маротаба қўли ва оёқлари билан уриб унга тан жароҳати етказган.

Воқеадан сўнг фуқаро Р.Н. уйидан чиқиб кетиб, тахминан 600 метр масофа юриб, ерга йиқилган ва ички аъзолари ҳамда бош миясига етказилган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро Э.Л.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “в” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

2183
0