• 12 065 сум
    -27.38
  • 13 755 сум
    -69.91
  • 156 сум
    -1.47
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 065 сум
    -27.38
  • 13 755 сум
    -69.91
  • 156 сум
    -1.47
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 февраля 2020

Метронинг Юнусобод йўналишида содир бўлган авария сабаблари маълум бўлди

Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси хулосаси эълон қилинди.

2217
0
Facebook

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналишида содир бўлган авария оқибатида олти нафар қурувчилар ҳалок бўлган эди.

Содир бўлган бахтсиз ҳодиса махсус текшириш комиссияси томонидан ўрганилди. Мазкур комиссия таркибига Давлат меҳнат инспекцияси вакили ҳам бириктирилган, дейилади меҳнат вазирлиги матбуот котибининг Telegram-каналида.

Халқаро пресс клубнинг 29 январь кунги сессиясида Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ.Одинаев жабрланганларга товон пули ундириш устида иш олиб борилаётгани, натижалар хусусида 2-3 кунда хабар берилишини баён қилган эди.

“Ўрганиш натижаларига кўра, бахтсиз ҳодисага хандак қиялик деворини мустаҳкамлаш ишлари жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, лойиҳадан четланиш ҳолати мавжудлиги, ёғингарчилик сувлари ҳамда оқава қувурларидан сизиб чиққан сувнинг интенсив тупроққа шимилиши сабаб бўлган”, - дейилади хабарда.

Махсус текшириш комиссияси жабрланувчиларнинг қаромоғидаги шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 4та оиланинг ҳар бирига 261 миллион 938 минг 888 сўмдан, жабрланувчи яна бир оилага 281 миллион 62 минг 782 сўм бир йўла тўланадиган бир марталик нафақа пуллари белгиланди.

Шунингдек, марҳумларнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ойма-ой тўланиши лозим бўлган пул маблағлари ҳисоб-китоб қилиниб, амалга ошириш учун иш берувчиларга тақдим этилди.

2217
0