• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 февраля 2020

Хотинидан шубҳаланган эр уни бензин билан ёқиб юборди

Хотинини бошқа эркаклар билан ишқий муносабатларда бўлиб келганлигини гумон қилган эр бензин ёнилғиси билан уни ўта шафқатсизлик билан ёқиб юборган.

1768
0

Жорий йилнинг 31 январь куни соат 13.00 ларда фуқаро С.Х томонидан, Жиззах шаҳар, “Мустақиллик” кўчасида жойлашган кўп қаватли 14-уйнинг лифтида, турмуш ўртоғи М.У.нинг бошқа эркаклар билан ишқий муносабатларда бўлиб келганлигини гумон қилиб, шу сабабли у билан жанжаллашиб, унинг ҳомиладорлигини билгани ҳолда, уни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан бирга олиб келган бензин ёнилғисини турмуш ўртоғининг устига сепиб, ўта шафқатсизлик билан ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси хабар берди.

1768
0