• 11 980 сум
    -1.98
  • 13 905 сум
    25.26
  • 165 сум
    -0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -1.98
  • 13 905 сум
    25.26
  • 165 сум
    -0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 14 февраля 2020

Тошкент шаҳар Давлат хизматлари агентлиги раҳбари ўзгарди

Санжар Абдуллаев Тошкент шаҳар Давлат хизматлари агентлиги раҳбари этиб тайинланди.

2556
0
Фото:Facebook

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Санжар Бохадирович  Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С. Абдуллаев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2012 йилда  магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 

У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2013 йилдан Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

С. Абдуллаев 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

2556
0