• 12 065 сум
    -27.38
  • 13 755 сум
    -69.91
  • 156 сум
    -1.47
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 065 сум
    -27.38
  • 13 755 сум
    -69.91
  • 156 сум
    -1.47
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 17 февраля 2020

Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Туркияга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан, 19-20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюради.

1755
0
president.uz

Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади, Туркия президенти кутубхонаси мажмуасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

1755
0