• 12 049 сум
    62.28
  • 13 742 сум
    50.05
  • 153 сум
    0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 049 сум
    62.28
  • 13 742 сум
    50.05
  • 153 сум
    0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 февраля 2020

Ўзгидромет ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Дам олиш кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

1981
0
UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 22 февраль куни республиканинг марказий қисмларида (Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари) ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7 даража, кундузи эса +8…+13 даража бўлади.

23 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон томондан илиқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Фақатгина Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат +12…+17 даражани ташкил қилади.

1981
0