• 12 758 сум
    -19.76
  • 14 820 сум
    -111.12
  • 163 сум
    -0.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 758 сум
    -19.76
  • 14 820 сум
    -111.12
  • 163 сум
    -0.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 февраля 2020

МБ терминаллар учун ягона банк комиссияси миқдори жорий этилиши ҳақида хабар берди

Марказий банкнинг қайд этишича, бу тўлов инфратузилмасини ривожлантириш харажатларининг бир қисмини қоплаш имкониятини беради.

1345
0
Иллюстрация

2020 йил 2 мартдан бошлаб мамлакатнинг барча савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари учун ўрнатилган тўлов терминаллари инфратузилмасида савдо тушумининг 0,2 фоизи миқдорида воситачилик ҳақи киритилиши тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда МБ матбуот хизмати.

“Бу тадбир бир томондан тўлов инфратузилмасини ривожлантириш учун харажатларни қисман қоплашга, бошқа томондан банк карталари ёрдамида тўловларни мунтазам амалга оширувчи мижозларга турли бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни (кешбэклар) таклиф қилишга имконият яратади, пировард натижада эса, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кўпайишига олиб келади“, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда хорижий давлатларда банк воситачилик ҳақининг миқдори тўлов воситаларининг турларига (дебет/кредит карталари, интернет орқали онлайн тўловлар ва ҳ.к.), субъектларнинг фаолият турига (давлат ташкилотлари, супермаркетлар, авиакассалар, меҳмонхоналар, ресторанлар, дорихоналар) боғлиқ бўлиб, одатда 1 фоиздан 3 фоизгача белгиланади.

Ўз навбатида, тўлов тизимларига бепул хизмат кўрсатилиши халқаро стандартлар талабларига мос келмайди, шунингдек, тўлов хизматлари ва тўлов инфратузилмасини ривожлантиришни, янги тўлов маҳсулотларига инвестиция киритишни рағбатлантирмайди.

1345
0