• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 марта 2020

Тошкентга Сеулдан 253 нафар йўловчиси бўлган самолёт етиб келди

Кореядан қайтган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари Тошкент вилоятидаги санаторийга 14 кунлик карантинга жойлаштирилди.

1675
0
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 1 март куни куни Тошкент вақти билан соат 2:40да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY514 рейси Сеулдан Тошкентга жами 253 йўловчи билан етиб келди. Улардан 182 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 49 нафари хорижий мамлакатлар фуқаролари, 22 нафари эса транзит йўловчилардир.

Эндиликда йўловчиларнинг 231 нафари (транзит йўловчилардан ташқари) коронавирус Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилади ва икки ҳафта давомида карантинда сақланади. 

22 нафар транзит йўловчилар эса белгиланган тартибда изоляция қилиниб, кейинроқ Uzbekistan Airways авиакомпанияси рейси орқали ўз мамлакатига учиб кетади.

Маълумот учун, аввал хабар қилинганидек, 1 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Сеул, Токио ва Римга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатган.

1675
0