• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 марта 2020

AKFA университети вакиллари Руандадаги нуфузли тадбирда иштирок этишмоқда

AKFA университети вакиллари ҳозирда Руандада бўлиб ўтаётган Халқаро тиббиёт талабалари уюшмалари федерациясининг (IFMSA) Бош ассамблеясида иштирок этишмоқда.

2381
0

IFMSA Бош ассамблеяси дунёдаги ёшлар ўртасида ўтказиладиган йирик тадбирлардан бири ҳисобланади. У йилига 2 маротаба - март ва август ойларида ўтказилади. Мазкур тадбирда 100дан ортиқ мамлакатдан 800га яқин тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишади.

IFMSA Бош ассамблеясидан кўзланган мақсад ёш авлодни ғоялар алмашинуви, ҳамкорликда иш олиб бориш ва турли дастурлар орқали уларнинг етакчилик қобилиятларини такомиллаштиришга ҳисса қўшишдир.

Ўтган йили ушбу тадбирга Словениянинг Порторож шаҳри мезбонлик қилган, 2018 йилда эса у Канаданинг Квебек шаҳрида ўтказилган.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида AKFA университети 100 нафар талабани қабул қилади. 2020/21 йилда онлайн қабулга 1 апрель куни старт берилади ва 15 июнга қадар давом этади.

Telegram: t.me/akfauniversity

Facebook: fb.com/akfauniversity

Instagram: @akfauniversity

Youtube-канал: bit.ly/2xoEsUT

Реклама ҳуқуқлари асосида

2381
0