• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 марта 2020

Маҳкумларнинг пенсияси уларнинг шахсий ҳисобварақларига тушади

Ҳукумат қарори билан, давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

1713
0
UzNews.uz

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги пенсия жамғармаси бўлимига берилади, дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.

Бунда, мазкур шахсларга пенсия тўлови пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колония маъмурияти орқали маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз ўтказиб берилади.

Илгари низомда ушбу қоидалар акс этмаган эди.

1713
0