• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 марта 2020

Ҳиндистон коронавирус сабабли барча хорижликлар учун визаларни бекор қилди

Ўзбекистон ТИВда Ҳиндистонга боришни режалаштираётган фуқароларга мурожаат қилишди.

1622
0
visasam.ru

ТИВнинг Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга таянган ҳолда хабар беришича, Ҳиндистон ҳукумати қарори билан, COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, 2020 йилнинг 13 мартидан 15 апрелигача чет эл фуқароларига янги визалар бериш ва аввал берилган визаларнинг амал қилиши тўхтатиб қўйилди. Бундан дипломатлар ва БМТ ходимлари мустасно.

Шу билан бирга, 2020 йил 15 февралдан кейин Хитой, Италия, Эрон, Корея Республикаси, Франция, Испания ва Германияга борган барча шахслар Ҳиндистонга келишлари билан 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

“Шу муносабати билан ТИВ Ўзбекистон фуқароларига ўта зарурат бўлмаса Ҳиндистонга боришдан тийилиб туришни тавсия қилади“, - дейилади хабарда.

1622
0