Ўзгидромет хабарига кўра, 21 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси +12…+14 даража, кундузи эса +18…+20 даража бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5…+10, кундузи +15…+20 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи +18…+23 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи +18…+23 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи +20…+25 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи +18…+23 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Қор кўчкиси хавфи бор. Ҳаво ҳарорати кечаси +5…+10, кундузи +8…+13 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус сабабли Наврўз сайллари, маданий, спорт ва жамоат тадбирлари бекор қилинган.