Ўзгидромет хабарига кўра, 23 март куни бутун республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, ҳаво ҳарорати +20…+25 даража атрофида бўлади.
24 март куни Каспий денгизининг жанубий районларидан нам ҳаво оқими киради, республиканинг айрим жойларига ёмғир ёғиб, ҳарорат +15...+20 даража бўлади. Фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
25 март куни салқин ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди, фақат Фарғона водийси, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузги +10…+15 даража бўлади.
26 мартдан 28 мартга қадар мамлакат ҳудуди юқори босимли майдон таъсирида бўлади. Кечаси ҳарорат +3…+8 даража, кундузи +10…+15 даража бўлади. 27-28 март кунлари қуёш нурлари ҳавони иситиши ҳисобига ҳарорат +15…+20 даражагача кўтарилади.