• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 марта 2020

Энди Наманганга ҳам кириш ва чиқиш тўхтатилди

26 мартдан бошлаб Наманганга ҳар қандай транспорт воситаларида кириш ва чиқиш тўхтатилди.

1681
0
Наманган вилояти ҳокимлиги

26 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Наманган шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Наманган шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига ҳар қандай транспорт воситаларида чиқиш (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилди. Вилоят ҳокимининг мазкур фармойиши ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Наманган шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Наманган шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ушбу чекловлар вилоят аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Олдин хабар берганимиздек, 25 март куни COVID-19 инфекцияси Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

1681
0