• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 марта 2020

Фуқаро касалхонага бориш учун ўз автомобилидан фойдаланиши мумкинми?

ИИВ матбуот котиби шахсий автомобиллар ҳаракати чекланганлигига алоқадор саволларга жавоб берди.

2499
0
UzReport

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

- Отамнинг кўзлари кўрмайди, ҳар икки кунда Себзордаги касалхонага олиб бориб тегишли муолажа олишлари зарур. Бундай ҳолатда шахсий транспортимдан фойдалансам бўладими?

- Менинг фарзандимга травматологиядан бугун жавоб беришди, уни ўз шахсий транспортимда бориб олиб келсам бўладими?

- Аёлим ҳомиладор, туғруқхонада даволанишимиз зарур, нима қилай?

“Албатта, агар сизни, ёки яқинларингизни касалхонага олиб боришга жиддий зарурат туғилса, шахсий транспорт воситангиздан фойдаланишингиз мумкин.

Бундай ҳолатда йўл патруль ходимлари тўхтатса, ҳиссиётга берилмасдан, асаббузарликка йўл қўймай, юзага келган вазиятни ва кўчага чиқиш сабабини тўғри тушунтирсангиз, улар ҳам ҳолатни тўғри тушунишади.

Керак бўлса, қўлидан келганича сизга ёрдам беришади. Лекин буни суиистеъмол қилиш керак эмас“, - дея жавоб берди Шохруҳ Ғиёсов.

2499
0