Пул мукофоти 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб, Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан берилади. Тегишли фармонни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили уруш қатнашчиларига 7.5 млн сўмдан пул мукофоти берилган эди.