• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 апреля 2020

"Ўзбекнефтгаз": Ўзбекистонда дизель ёнилғисининг нархи арзонлади

3 апрель кунидан эътиборан, дизель ёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади.

2035
0
"Ўзбекнефтгаз"

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан 2020 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон тарихида илк бора “Евро-4” ва “Евро-5” синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёнилғисининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида дизель ёнилғисининг нархи 200 сўмга камайтирилган эди.

Эртага, 3 апрель кунидан эътиборан, дизель ёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади. Гувоҳи бўлаётганингиздек, дизел ёнилғисининг нархи бир ой вақт давомида 500 сўмга пасайди.

Нархлар масаласида шуни таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотилаётган дизель ёқилғиси нархидан 11,5% арзондир.

"Биз доимий равишда аҳолига сотилаётган маҳсулот таннархини мунтазам ўрганамиз ва таҳлил қиламиз", - дейди “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Petro” директори Мирзоҳид Мусаев.

Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ нархларни босқичма-босқич камайтириб боришда давом этади.

2035
0