• 12 024 сум
    7.36
  • 13 643 сум
    -69.76
  • 160 сум
    -0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 024 сум
    7.36
  • 13 643 сум
    -69.76
  • 160 сум
    -0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 апреля 2020

Синоптиклар ўзбекистонликларни апрель ойида қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Ўзгидромет хабарига кўра, апрель ойининг охирига келиб ҳаво ҳарорати +33 даражагача кўтарилади.

2437
0
UzNews.uz

3 апрелда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда. 4 апрель куни Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида, 5 ва 6 апрелда эса шимолий ҳудудлар ва Фарғона водийсидан ташқари, республиканинг қолган ҳудудида айрим жойларга ёмғир ёғади. Шу даврда ҳарорат +17…+22 атрофида, айрим кунларда +23…+25 даражагача бўлади.

Кейинчалик, қисқа танаффусдан кейин Ўзбекистонда яна ёмғирли давр бўлиши кутилмоқда. Ундан сўнг апрелнинг охиригача қуруқ ва илиқ даврлар об-ҳаво нобарқарор бўладиган ёмғирли давр билан алмашиб туради. Ёмғир асосан қисқа муддатли бўлиб, момақалдироқ бўлади ва шиддатли шамол эсади.

Кундузги ҳарорат +20…+25 даражадан +25…+30 даражагача ўзгариб туради, апрель ойининг охирги ўн кунлигида +30…+33 даражагача кўтарилади. Айрим кунларда ёмғир ёғаётганда ҳароратнинг +13…+18 даражагача пасайиши эҳтимоли йўқ эмас.

2437
0