• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 апреля 2020

Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши ҳақида хабар берди

Синоптиклар хабарига кўра, бу ҳафтада республика бўйлаб қор кўринишидаги ёғингарчилик ва кечаси қаҳратон совуқ бўлиши кутилмоқда.

2064
0
Юрий Ким / UzNews.uz

7-9 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва области) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

7-9 апрелда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 апрелда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. 9 апрель куни эрталаб ва кечаси айрим жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.

7-8 апрель кунлари шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши кутилмоқда. 7 апрель куни ҳарорат кечаси +10...+15, кундузи +15...+20 даража бўлади.

8 апрелда кечаси +3...+8, кундузи +5...+10 даража бўлади. 9 апрель куни кечаси 0...+5, айрим жойларда -1 даражагача тушади, кундузи эса +5...+10 даража бўлади. 8-9 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

2064
0