• 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 апреля 2020

"Ҳудудий электр тармоқлари" электр таъминоти ўчирилганлигига изоҳ берди

Кучли қор туфайли Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида электр энергиясини етказиб беришда узилишлар кузатилмоқда.

1649
0
Facebook

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли турли туманларда электр энергиясини етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилмоқда.

"Электр қурилмаларида вужудга келган авария ҳолатлари ҳамда қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида, электр энергиясини етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилмоқда", — дейилади хабарда.

Айни вақтда республиканинг барча ҳудудларида электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригадалари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

"Биз электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраган ҳолда, ушбу ишларни якунлаш ва электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз", — дея қайд этилган хабарда.

1649
0