• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 12 апреля 2020

Самарқандда портлаш юз берди: уч нафар фуқаро вафот этган, яна тўрт киши жароҳатланган

Каттақўрғон шаҳридаги икки қаватли уйларнинг бирида ис газининг сиқилиши натижасида портлаш содир бўлди.

2348
0
ФВВ

Ўзбекистон ФВВ 12 апрель куни, тахминан соат 7:00 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида ис газининг сиқилиши натижасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, портлаш оқибатида уч нафар фуқаро вафот этган, яна тўрт киши турли тан жароҳатлари билан шаҳар тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Дастлабки тахминларга кўра, портлаш турар-жой биносининг биринчи қаватида жойлашган квартирада газ сиқилиши туфайли юз берган.

Айни пайтда воқеа жойида Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари ва бошқа тузилмалар вакиллари ишламоқда.

2348
0