• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
12 апреля 2020

Бухоро ва Хоразмда 5 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлган беморлар сони 66 нафарга етди.

1867
0
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, беморларнинг яна 5 нафари коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайишди.

Маълумотларга қараганда, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволаниб соғайган 4 нафар фуқаронинг икки нафари (бири Андижондан, яна бири эса Тошкент вилоятидан) Туркиядан Бухорога келган бўлиб, уларда 26 март куни коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Яна фарғоналик икки нафар фуқаро эса чартер рейс орқали Россиядан Бухорога келишгач, уларда ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланганди. 

Хоразм вилоятида юқумли касалликлар шифохонасида даволаниб соғайган яна бир нафар бемор эса, сурхондарёлик 32 ёшли фуқаро бўлиб, жорий йил Россиядан чартер рейсда Урганчга келгач, 25 март куни коронавирус инфекцияси аниқланган эди.

Барча тузалган беморлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача мамлакатимиз бўйича жами 66 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайди.

1867
0