Ўзгидромет хабарига кўра, 13 апрель куни Ўзбекистон ҳудуди нисбатан илиқ, аммо жуда нам ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Республиканинг катта қисмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
14 апрель куни мамлакат ҳудудида айрим жойларга ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
15 апрель куни Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.
Республика бўйлаб баъзи жойларда шу кунларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин, кундузги ҳарорат +13…+18 даража атрофида бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида нам ҳаво оқими республика ҳудудини тарк этади. Мамлакатда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва кундузи +19…+24 даражага етади.