• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
14 апреля 2020

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 99 нафарга етди

Тошкентда яна 10 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан соғайди.

1868
0
ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 10 нафар бемор буткул соғайди.

Уларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёллар. Беморлардан икки нафари чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келган. Қолган саккиз нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекцияни юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ва энг ёши кичиги 5 ёшда.

Соғайганлар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига юборилган.

Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 99 нафарга етди.

1868
0