• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 апреля 2020

Тошкентда ДХХ ходимлари жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди — видео

ДХХ ходимлари 54 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи ва сифатсиз дори воситаларини ҳамда пневматик тўппончалар, пичоқлар ва кастетларни мусодара қилишган.

2814
0
Видеодан кадр

ДХХ ходимларининг Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида, пойтахтда дорихоналар фаолиятини йўлга қўйиб, “Регапен”, “Тропикамид”, “Анданте”, “Селофен” каби кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда UzNews.uzʼга ДХХ матбуот хизматида хабар беришди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, гуруҳ аъзоларидан 140 млн сўмлик 4211 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва тахминий баҳоси қарийб 1 млрд сўм бўлган 17 номдаги 50 мингдан ортиқ сифатсиз дори препаратлари мусодара қилинди.

Бундан ташқари, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан бўлган фуқаролардан иборат гуруҳ аъзолари ўзлари билан газли ва пневматик тўппончалар, пичоқлар, кастетлар, бейсбол ва телескоп таёқчаларини олиб юришган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2814
0