• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 апреля 2020

Тошкентда йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия варақаларини бериш тўхтатилди

Тошкент шаҳрида йўловчиларни енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензия варақаларини бериш вақтинча тўхтатилди.

2648
0
ИИББ

Республика махсус комиссиясининг баён қарорига асосан, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан 15 апрелдан 5 майга қадар шаҳарда йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия варақаларини бериш вақтинча тўхтатилди.

Лицензия варақаларига эга бўлган автотранспорт воситалари йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати билан шуғулланиши белгиланди. Улар томонидан озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм воситалари ва биринчи навбатда зарур маҳсулотлар ташилади.

Бундан ташқари ҳолатларда, яъни йўловчи ташиш ёки фуқаролар билан боғлиқ бошқа фаолиятлар билан шуғулланган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилади.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида йўловчиларни енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензияланган автомобиллар сони 11 792тага етган.

2648
0