• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
18 апреля 2020

Бешинчи ўлим: коронавирус инфекциясига чалинган яна бир бемор вафот этди

Коронавирусга чалинган 77 ёшли аёл бемор бронхопневмония ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.

1992
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, шу йилнинг 7 апрель куни пойтахтлик, 77 ёшли (аёл) А. сурункали бронхит, ўнг ўпка ателектази, гипертония касаллиги билан карантинга олинган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўтказилган.

Бироқ, мутахассисларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан бемор бугун ушбу инфекция асоратлари: икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этди.

1992
0