Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 20 апрель соат 10:00 ҳолати бўйича, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 1565тани ташкил қилмоқда.
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг хабарига кўра, Тошкентда 94 нафар бемор даволанмоқда — уларнинг 29 нафарига пневмония ташхиси қўйилган, 4 нафарининг аҳволи оғир ва яна 1 нафари нисбатан оғир ҳолатда.